date
views 8 492

АҚШлик 1500 киши маст ҳолатда Канада томон қайиқларда сузиб кетиб қолди

АҚШлик 1500 киши маст ҳолатда Канада томон қайиқларда сузиб кетиб қолди

АҚШлик 1500 киши АҚШнинг Мичиган штати ва Канаданинг Онтарио вилоятини ажратувчи Сент-Клэр дарёсида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган қайиқларда сузиш вақтида ноқонуний тарзда Канада ҳудудига тушиб қолди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Кучли шамол шиширилган қайиқларни Канада соҳиллари томон олиб кетган. Қайиқлардан баъзилари ҳавога кўтарилиши оқибатида одамлар сувга қулаган ва қутқарувчилар уларни сувдан чиқаришларига тўғри келган.

"Улар бошқа давлатга ҳужжатларсиз тушиб қолишгандан қўрқувда эдилар. Уларнинг бирортасида паспорт ёки бошқа ҳужжатлар бўлмаган, кўпчилиги спиртли ичимликлар ичаётган бўлган", деб айтди канадалик қутқарувчилар вакили Питер Гарапик.

Одамлардан бир қисми АҚШга қайтиб сузиб кетмоқчи бўлганда қутқарувчилар уларни ортга қайтариб, сувдан чиқариб олишган.

Барча америкаликлар Канаданинг Сарния шаҳридан жамоат транспортида АҚШга қайтарилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШлик 1500 киши маст ҳолатда Канада томон қайиқларда сузиб кетиб қолди