
Фото: Google Images
Исландия ҳукумати мамлакат жанубида вулқон отилиши хавфи туфайли Гриндавик шаҳри аҳолисини эвакуация қилди, дея хабар берди RUV телекомпанияси.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, эвакуация муваффақиятли ўтган. Қутқарувчилар воқеа жойида ишлашни давом эттириб, ҳамма шаҳарни тарк этган ёки йўқлигини текширмоқда. Исландия метеорология идораси вулқон отилиши хавфини ҳисоблаб чиқмоқда. Ҳозиргача аҳоли пункти жойлашган Рейкянес ярим оролида бир неча бор зилзила содир бўлган.
Гриндавикда вулқон отилиши сабабли аҳоли январь ойида ҳам эвакуация қилинган эди. Ўшанда бир қатор зилзилалар содир бўлиши бундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
Гриндавикдан етти километр ва Рейкявикдан тахминан 30 километр узоқликда Фаградалсфядлл вулқони жойлашган. У 6 минг йил давомида ҳаракатсиз деб ҳисобланган. 2021 йил март ойида вулқон отишни бошлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар