11:21 / 04.03.2024
148

Гаитида бандитлар 4 минг маҳбусни қамоқдан чиқариб юборди

Гаитида бандитлар 4 минг маҳбусни қамоқдан чиқариб юборди
Фото: Reuters
Гаити пойтахти Порт-о-Пренсда қуролли жиноий гуруҳ қамоқхонага бостириб кириб, 4000 га яқин маҳбусни у ердан чиқариб юборди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Гаити миллий қамоқхонасига ҳужум 2 март куни кечқурун, Гаити бош вазири бандитизмга қарши курашиш учун халқаро контингентни жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида Кенияга борганидан икки кун ўтгач содир бўлди. “Барбекю” лақабли бандит Жимми Шеризе бош вазир Арие, Анрига қарши уруш эълон қилди.

У ҳужумлардан мақсад Гаити полицияси бошлиғи, ҳукумат вазирларини қўлга олиш ва Анрини ҳокимиятдан ағдариш эканини айтмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат Арнел Ремига кўра, қамоқхонада 4 минг маҳбусдан салкам 100 га яқин қолган. Гаитининг асосий қамоқхонасига қуролли тўдалар бостириб кириши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган, минглаб маҳбуслар қочиб кетган. Гаити ҳукумати тинчликка чақириб, вазиятни назорат остига олишга ҳаракат қилмоқда.

Миллий полиция жамоат тартибини тиклаш учун қочиб кетган маҳбусларни топиш ва ушбу жиноий ҳаракатларни содир этган шахсларни, шунингдек, уларнинг барча шерикларини қўлга олиш учун барча чораларни кўрмоқда”, — дейилади Алоқа вазирлиги хабарида.

Le Monde нашрининг ёзишича, Порт-о-Пренс шаҳрида 1400 га яқин маҳбус сақланаётган яна бир қамоқхонадан ҳам маҳбуслар қочиб кетган. Қуролли тўдалар мамлакатнинг асосий футбол стадионини ҳам эгаллаб, бир ходимни бир неча соатга гаровга олган. Бандитлар ҳужуми пайтида Гаитида интернетга кириш чекланган, чунки тартибсизликлар пайтида оптик толали алоқа узилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё