Марокаш 3-турда Ҳаитини мағлуб этиб гуруҳда 2-ўринни эгаллади (видео)

1 дақиқа ўқиш244
Марокаш 3-турда Ҳаитини мағлуб этиб гуруҳда 2-ўринни эгаллади (видео)

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида С гуруҳининг иккинчи учрашувида Марокаш терма жамоаси аутсайдер Ҳаитини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Олти гол урилган баҳс ҳақиқий футбол шоусига айланди.

Ҳаити 10-дақиқада Жозефнинг голи орқали ҳисобни очди. Бироқ Марокаш 39-дақиқада Ҳакимийнинг аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Изидор Ҳаитини яна олдинга олиб чиқди.

Шунга қарамай, биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Сайбари ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. У турнирда Марокаш сафида яна бир бор гол уришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда африкаликлар ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди. 78-дақиқада Раҳими Марокашни олдинга олиб чиққан бўлса, 89-дақиқада Яссин тўртинчи голни уриб, учрашувга нуқта қўйди.

Ғалабадан сўнг Марокаш ҳам 7 очко тўплади ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Ҳаити эса очко жамғара олмай, сўнгги поғонада қолди.

ЖЧ-2026. С гуруҳи. 3-тур

Марокаш — Ҳаити — 4:2

Голлар: Ҳакимий, 39; Сайбари, 45+1; Раҳими, 78; Яссин, 89 — Жозеф, 10; Изидор, 43.

Марокаш: Буну, Ҳакими, Риад, Халал, Салоҳ-Эддин, Амрабат, Сайбари, Эл Ҳаннус, Эл Айнауи, Диас, Эл Кааби.

Ҳаити: Плесид, Ад, Делкруа, Эксперянс, Дюверн, Беллегард, Жан Жак, Провиданс, Жозеф, Изидор, Казимир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?