
Фото: «Дунё» АА
Мамлакатнинг Лондондаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ва Британия Миллий статистика идораси ходимлари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, унда халқаро сифат моделларини жорий этиш ва миллий статистик регистрларни юритиш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида агентлик вакиллари Британия томонини халқаро сифат менежменти ва юритиш тизимларини жорий этиш ҳамда статистика регистрларига тизимли хизмат кўрсатиш амалиёти ва хорижий ҳамкорларнинг корхоналар статистика регистрларни юритиш тажрибаси билан таништирди.
Британия Миллий статистика идораси вакиллари Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатиш, ўзбек мутахассисларини стажировкага қабул қилиш ва тренинглар ўтказиш учун ўз вакилларини мамлакатга юборишга тайёрлигини билдирди.
Британия СтатистикаЎзбекистон АгентлигиОнлайн МузокараХалқаро СифатТажриба АлмашишСтатистик Регистрлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар