date
views 130

НАТО Албанияда Ғарбий Болқондаги биринчи базасини очди

НАТО Албанияда Ғарбий Болқондаги биринчи базасини очди
НАТО ташкилотининг Ғарбий Болқондаги биринчи авиабазаси Албанияда иш бошлади. У Кучова шаҳридаги модернизация қилинган ҳарбий аэродромда жойлашган. Собиқ совет авиабазасида қирувчи самолётлар жойлашади. Шунингдек, у ўқув полигони бўлиб ҳам хизмат қилади.

Албания бош вазири Эди Рама 2005 йилдан бери фойдаланилмаётган эски аэродромнинг модернизация қилинишини олқишлади.

«Ушбу база Ғарбий Болқон минтақаси хавфсизлигига қўшилган яна бир ҳисса. Биламизки, ушбу ҳудудга Россиянинг империалистик амбициялари таҳдид қилмоқда», деди у.

Очилиш маросимидан сўнг авиабазага тўртта қирувчи самолёт қўнди: Италиядан иккитадан F-16 ва F-35.

НАТО базани таъмирлаш учун 50 миллион еврога яқин сармоя киритган, Албания ҳукумати 5 миллион евро сарфлаган. Албания 2009 йилдан бери НАТО аъзоси ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО Албанияда Ғарбий Болқондаги биринчи базасини очди