Фото: Kazinform
Қозоғистонда сиёсий арбобларнинг исмини болаларга қўйиш анъанага айланиб бормоқда, деб ёзди Kazinform. Жумладан, 29 феврал ҳолатига мамлакатда Қосим-Жўмарт исмли 12 нафар бола, Байден исмли 8 нафар, шунингдек, 1 нафардан Путин ва Трамп исмли болалар қайд этилган.
Исмлар орасида географик номлар ҳам учрайди. Мисол учун мамлакатда Қозоғистон исмли 24 киши рўйхатга олинган. Бундан ташқари, 27 нафар Семей, 15 нафар Атирау, 15 нафар Туркистон, 14 нафар Тараз, 10 нафар Оқтоу, бир нафар Оқтўбе, бир нафар Толдиқўрғон исмли киши бор.
Қайд қилинишича, 2024 йил январ ойида Қозоғистонда энг кўп қўйилган исмлар - Мадина (517 та) ва Муҳаммад (536 та) бўлган.
Қизларга энг кўп қўйилган исмлар қаторига Асилим (468), Ойша (436), Айлин (387) ва Тўмарис (318) ҳам кирган.
Ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар қаторидан Алихон (313), Ойсултон (238) ва Алдияр (219) ҳам жой олган.
Маълум қилинишича, 2024 йил 1 январ ҳолатига Қозоғистон аҳолиси 20 миллион кишини ташкил этди, бу бир йил аввалгига нисбатан 1,3 фоизга кўпдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди