Фото: Тrashbox
Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер 900 миллион фойдаланувчига эгалиги ва фойда олишга яқинлашаётганини айтиб, уни сотиш эҳтимолини рад этди. Бу ҳақда у Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Бу Дуровнинг 2017 йилдан кейинги биринчи интервьюси ҳисобланади. У платформа ойига 900 миллион фаол фойдаланувчига эгалиги, 2021 йил бошида бу кўрсаткич 500 миллион бўлганини айтди.
Биз бу йил бўлмаса ҳам, келаси йили даромад келтирамиз, — деди Дуров.
Мессенжер асосчисининг сўзларига кўра, Telegram дунёдаги энг оммабоп иловалардан бирига айланган ва потенциал инвесторлар, жумладан, охирги босқичдаги глобал технология фондлари лойиҳани 30 миллиард долларга баҳолаган.
Монетизация қилишни бошлаганимизнинг асосий сабаби, мустақил қолишни хоҳлаганимиздир. Умуман олганда, биз IPO’ни Telegram’га киришни демократлаштириш воситаси сифатида кўрамиз, — деди у.
Шу билан бирга, тадбиркор Telegram’ни сотиш имкониятини рад этди, бироқ биржага кириш эҳтимолини эълон қилди. Дуров тафсилотларни ошкор қилмади, бироқ компания IPO майдони учун бир нечта вариантларни ўрганаётганини таъкидлади.
У яқин келажакда мессенжер сунъий интеллект алгоритмлари ёрдамида модерация тизимини яхшилашини айтди. Бироқ Дуров одамлар фикрларини қандай ифодалашини назорат қилмаслик керак, деб ҳисоблайди.
Тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришича, Telegram жиноий фаолият, шунингдек, экстремистик ёки террористик контент ҳамда фейк маълумотлар учун ўчоқ бўлиб қолмоқда. Танқидчилар Кремль Telegram’га алоқадор бўлиши ёки ундан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши мумкинлигини тахмин қилади, Дуров эса бундай даъволарни рад этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди