Фото: EU Today
Япониялик судья Томоко Акане Гаагадаги Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) янги раҳбари этиб сайланди. У бу лавозимни 2027 йилгача бошқаради. Бу ҳақда ХСЖ сайтида маълум қилинди.
У Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган уч судьядан бири эди. Акане янги лавозимда полшалик судья Пётр Хофманский ўрнини эгаллади.
“Суд учун ушбу қийин пайтларда барқарор, ҳамкорликка асосланган ва уюшган раҳбарлик талаб этилади. Мен суд органлари, ҳимоячилар ва жабрланувчилар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга, шунингдек, иштирокчи давлатлар ва Рим статутини ҳали ратификация қилмаган давлатлар билан мулоқотни кучайтиришга эътибор қаратаман. Шунингдек, суд ходимларининг хавфсизлиги ва фаровонлигига ҳам устувор аҳамият бераман”, — деди у.
ХЖС Путин ва Беловани ҳибсга олиш учун ордерни бир йил аввал, 2023 йил мартида чиқарган. Улар 2022 йил 24 февралдан бошлаб “Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан аҳолини (болалар) Россияга ноқонуний депортация қилишда” гумон қилинмоқда.
Кремль суд қарорини ҳуқуқий нуқтаи назардан “ҳақиқий эмас” деб атаган, чунки Москва ХЖС юрисдикциясига кирмайди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Львова-Белованинг ҳибсга олиниши ҳақидаги саволнинг ўзини “қабул қилиб бўлмайдиган” деб баҳолаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди