Фото: “ТАСС”
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россиядаги президентлик сайловлари натижалари Ғарбга Россияни ичкаридан енгиб бўлмаслигини кўрсатиб берганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
“Бу Россия ичидаги вазиятни ларзага келтирмоқчи бўлган Ғарбга жиддий сигнал бўлди. Улар агар олддан мақсадга эриша олмасалар, орқадан ҳаракатга киришадилар. Лекин барибир муваффақиятсизликка учрайдилар”, — деган Беларусь раҳбари.
Лукашенкога кўра, ҳеч ким Беларусь ва Россия халқларини ҳеч нарсага мажбурлай олмайди. Ҳеч кимда бундай куч ва салоҳият йўқ.
Беларусь раҳбари ўз нутқида Россияда сайлов жараёни намунали ташкил этилганини мақтаган. Россия раҳбари мамлакатга ҳали кўп керак бўлишини таъкидлаган.
“Президент (Владимир Путин) жуда кўп ишлаши керак эди, буни кўрдингиз. У бутун Россия бўйлаб саёҳат қилди, турли жойларда бўлди ва рус халқининг саволларига жавоб берди. Сайлов жараёни мураккаб тарзда ўтди. Ҳали бу борада ўрганадиганларимиз кўп.
Халқ бирлашди, уюшди. Одамлар ватанпарварлик кўрсатди. Натижа эса ҳаммага аён. Бу биз учун сабоқ бўлди”, — деган Беларусь Республикаси раҳбари Александр Лукашенко. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин