Сомали денгиз қароқчилари яна фаоллашди

1 дақиқа ўқиш303
Сомали денгиз қароқчилари яна фаоллашди
Фото: AFP/Getty Images
2014 йилдан бери тинчиб қолган сомалилик денгиз қароқчилар Ҳинд океанидаги кемаларга яна ҳужум қила бошлади. Бу эса Қизил денгиздаги ҳусийлар фаолиятидан зарар кўрган юк ташиш билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Сомалиликлар ноябр ойидан бери кемаларга 20 дан ортиқ ҳужум уюштирган, бу эса муҳофаза ва суғурта нархларининг ошишига олиб келган. Европа Иттифоқи ҳарбий денгиз кучлари маълумотларига кўра, бу муддат ичида қароқчилар камида иккита юк кемаси ва 12 та балиқ овлаш кемасини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Reuters билан боғланган Сомалидаги жиноий гуруҳ аъзолари ҳусийларга глобал эътибор қаратилаётганидан фойдаланиб, қароқчиликка қайтишга қарор қилишганини айтган.

Ўтган ҳафта Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари сомалиликлар томонидан қўлга олинган Малта байроғи остидаги «Ruen» кемасини озод қилишга эришди. Кемадаги 35 қароқчи қўлга олинди, 17 нафар гаровга олинган киши қутқарилди. Аввалроқ Ҳинд океанининг ғарбий қисмида Бангладешдан келган юк кемасига ўнлаб қароқчилар ҳужум қилган эди. Экипаж авария сигналини юборишга муваффақ бўлгач, жиноятчиларга қочиб қолди. Кейинчалик маълум бўлишича, юк кемаси Сомали яқинида лангар ташлаган.

Африканинг энг қашшоқ мамлакати Сомали энг гавжум денгиз йўллари яқинида жойлашган: ҳар йили у орқали Қизил денгиз ва Сувайш канали томон 20 мингта кема ҳар хил юклар билан ўтади. Экипажлар билан кемаларни эгаллаб, улар учун тўлов талаб қилган сомалилик қароқчиларнинг фаолияти 2008-2014 йиллар оралиғида жаҳон иқтисодиётига миллиардлаб доллар зарар етказди. Халқаро денгиз бюроси маълумотларига кўра, биргина 2011 йилда сомалиликлар кемаларга 237 та ҳужум уюштирган. Oceans Beyond Piracy мониторинг гуруҳи глобал иқтисодиётга тахминан 7 миллиард доллар зарар келтирганини маълум қилган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?