
Фото: Reuters
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк сўзларига кўра, Украинанинг Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл» концерт залидаги террорчилик ҳаракатига алоқаси йўқ.
«Келинг, аниқлаштириб олайлик. Украинанинг бу воқеаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки, биринчидан, биз Россиянинг мунтазам армияси билан тўлиқ, кенг кўламли, улкан, шиддатли уруш олиб боряпмиз. Ва ҳамма нарса Украина учун жанг майдонида ҳал қилинади. Россия мунтазам армиясини йўқ қилиш ва шу билан бу урушни тугатиш учун самарали ҳарбий ҳаракатлар, ҳужумкор ҳаракатларни амалга ошириш муҳимдир», деди Подоляк.
Ўз навбатида, Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси вакили Андрий Юсов Москва яқинидаги теракт Россия махсус хизматларининг «провокацияси» эканини айтди.
«Бу халқаро ҳамжамият огоҳлантирганидек, Путин махсус хизматларининг атайлаб қилган провокацияси. Кремлдаги золим ўз фаолиятини шу билан бошлаган ва уни ўз фуқароларига қарши худди шундай жиноятлар билан якунламоқчи», деди у.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби аввалроқ Қўшма Штатларда Москвадаги теракт ҳақида олдиндан маълумот бўлмаганини айтган эди. «Крокус Сити Холл»даги ҳужум ортида Украина турган бўлиши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан, Оқ уй вакили ҳозир Украина ёки украиналикларнинг теракт билан боғлиқлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини айтди.
Россия расмийлари «Крокус Сити Холл»даги теракт учун ким жавобгар деб топилганини ҳозирча эълон қилмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар