Фото: “РИА Новости”
Москвадаги “Crocus City Hall” мажмуасида содир этилган терактни уюштиришда гумон қилиниб, суратлари тарқатилган тожикистонликларнинг уч нафари воқеага алоқаси йўқлиги ойдинлашди.
Тожикистонлик 29 ёшли Рустам Назаров кун бўйича Самара шаҳрида қариндошлари қуршовида бўлган.
Йигит ўз суратини интернетда кўргач, эрталаб маҳаллий кучишлатар тизимларга бориб, хато ҳақида маълум қилган. Теракт чоғида Самарада таксичи бўлиб ишловчи Рустам уйда ота-онаси билан кечки овқат тановул қилаётган бўлган.
Тожикистон ИИВ эса Москвадаги терактда гумон қилинаётларнинг икки нафари айни дамда Тожикистонда бўлиб турганини хабар берди. Гап Ривожиддин Исмонов ва Маҳмадрасул Насридинов ҳақида бормоқда.
Улар 2023 йилнинг 26 ноябрида Россиядан қайтиб келиб, шу кунгача мамлакатни тарк эмасдан, Тожикистондаги ўз турар жойларида яшаб келишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунё империализм даври остонасидами?
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган(ми?)
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)