07:00 / 05.04.2024
97

Исроил армияси Ғарбий Соҳилда рейд уюштириб, 40 нафар фаластинликни ҳибсга олди

Исроил армияси Ғарбий Соҳилда рейд уюштириб, 40 нафар фаластинликни ҳибсга олди
Фото: Anadolu
Исроил ҳарбийлари 4 апрель куни Ғарбий Соҳилда рейд ўтказиб, камида 40 нафар фаластинликни ҳибсга олган. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Маҳбуслар ишлари бўйича комиссия ва Фаластин маҳбуслар жамияти қўшма баёнотида айтилишича, ҳибсга олинганлар орасида уч нафар аёл ҳам бор. Ҳибсга олишлар ҳеч қандай жиддий сабабларсиз амалга оширилгани хабар қилинган.

Фаластин манбалари берган маълумотларга кўра, ўтган йилнинг октябридан бери Ғарбий Соҳилда камида 8030 нафар фаластинлик Исроил кучлари томонидан ҳибсга олинган. Ҳибсга олишлар асосан Рамаллоҳ, Женин, Наблус, Қалқиля, Тубас, Байтлаҳм ва Хеврон шаҳарларида амалга оширилган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил армияси томонидан босиб олинган ҳудудда шу пайтга қадар камида 456 фаластинлик ҳалок бўлган ва 4750 дан ортиқ киши жароҳатланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг