19:24 / 13.04.2024
200

Исроил Ғазодаги Абу Бакр ас-Сиддиқ масжидини вайрон қилди

Исроил Ғазодаги Абу Бакр ас-Сиддиқ масжидини вайрон қилди
Архив фото: siasat.com
Исроилнинг 13 апрель куни уюштирган ҳужумида Ғазо марказидаги Абу Бакр ас-Сиддиқ масжиди тўлиқ бузиб ташланди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбага кўра, Исроил ҳаво кучлари Дайр ал-Балаҳ аҳоли зонаси ва унга туташ ҳудудларни ҳаводан ўққа тутган. Ҳудуд марказидаги масжид, оддий аҳоли турар жойлари жиддий ҳужумга учраган.

Расмий манбаларга кўра, Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари оқибатида ҳудуддаги 1200 дан ортиқ масжидлар вайрон қилинган. Ҳужумлар кўпинча жамоат намозлари пайтида амалга оширилган.

Исроил армияси масжидни портлатишдан олдин аҳолини ҳудуддан эвакуация қилишни сўраган. Масжиднинг ҲАМАСга ҳам ёки ‘Исломий жиҳод’ гуруҳига ҳам ҳеч бир алоқаси йўқ. Масжид учун, ҳудуд аҳолиси учун биз масъулмиз” — деган ҳужум гувоҳларидан бири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ғазодаги Абу Бакр ас-Сиддиқ масжидини вайрон қилди