13:00 / 16.04.2024
214

Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди

Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди
Фото: BBC
Германия канцлери Олаф Шольцнинг фикрича, Украинада уруш ҳали узоқ давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда у Wоchentaz нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз Украинани узоқ вақт давомида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминлашимизга тўғри келади", — дейди канцлер.
Шольц Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан тўғри музокаралар олиб боришни ҳозирча мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайди.

"Путин урушни тўхтатиб, қўшинларни олиб чиқиш кераклигини тушунганида музокаралар мақсадга мувофиқ бўлади", — дея таъкидлаган Германия канцлери.

Шольц ўтмишда Путин билан музокара олиб борганини, бу танқидларга сабаб бўлганини айтган. Келгусида Россия раҳбари билан музокаралар ўтказилишини истисно этмаган. Шольцнинг сўзларига кўра, у Путин билан охирги марта 2022 йил декабрида суҳбатлашган.

Июнь ойи ўрталарида Швейцарияда бўлиб ўтиши режалаштирилган Украина бўйича тинчлик саммити муносабати билан Шольц ушбу форумда Россияга дўст бўлган Хитой, Бразилия ва Жанубий Африка давлатлари ҳам иштирок этишига умид билдирган.

Шольц Германия мазкур анжуманга олиб борувчи жараённи доимо қўллаб-қувватлашини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди