22:30 / 18.04.2024
323

Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди

Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Фото: Massaget.kz/Нуржан Рысбеков Подробнее: centralasia.media/news:2092011
Forbes рўйхатидаги олигархлар ва йирик компаниялар Қозоғистоннинг жабрланган ҳудудларига ёрдам бериш учун 100 миллиард тенге йўналтирди. Қозоғистон президенти уларни шунга чақирган эди.

Қозоғистонлик миллиардерлар мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг чақириғига жавоб бериб, сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга қўшимча маблағ ажратди. Бу ҳақда Каzinform хабар берди.

Жумладан, Булат Утемуратов Ақтўбе вилояти аҳолиси учун 10 миллиард тенге (≈283 млрд сўм) ажратиш орқали уларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Маблағ уйсиз қолган қозоғистонликлар учун уй-жой қуришга сарфланади.

Тимур Кулибаев Атирау вилоятига ёрдам бериш учун 30 миллиард тенге (≈851 млрд сўм) ажратди. Маблағлар уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш, инфратузилма объектларини тиклаш, шунингдек, сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Kazakhmys компаниялар гуруҳи, KAZ Minerals, Altynalmas, Karazhyra ва RBK Bank тошқинлардан жабр кўрган қозоғистонликларга ёрдам бериш учун қўшимча равишда 40 миллиард тенге (≈1,1 трлн сўм) ажратди. Маблағлар инфратузилмани тиклаш ва ижтимоий объектлар: болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар, шунингдек, турар-жой биноларини қуришга йўналтирилади.

Ўз навбатида Kaspi компанияси ҳаммуассислари Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзе Шимолий Қозоғистон ва Ақмўла вилоятларига 20 миллиард тенге (≈566 млрд сўм) ўтказиш орқали ёрдам беришини маълум қилишди. Пул янги уй-жой қуриш учун эмас, балки ҳудудларни тиклаш учун сарфланади.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тошқиндан жабр кўрган ҳар бир вилоят, туман ва қишлоқларга маҳаллий миллиардерлар бириктирилишини маълум қилиб, «Бизда Forbes рўйхатига киритилган жуда бой тадбиркорлар бор. Биз улар билан гаплашиб, ҳар бир вилоят, туман, қишлоққа номма-ном бириктирамиз», деган эди.

Қозоғистондаги ҳозирги сув тошқинлари сўнгги 80 йилдан ортиқ вақт ичида содир бўлган энг йирик табиий офатдир. Республиканинг бир қатор вилоятларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, март ойи бошидан буён хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинганлар сони 117 минг кишига етган.

Мисли кўрилмаган сув тошқинлари сабабли Қозоғистонда давлат даражасидаги йирик тадбирлар, халқаро конференция ва форумлар бекор қилинди. Бу бюджет маблағларини тежаш ва тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга йўналтириш билан изоҳланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди