
АҚШ вице-президенти Жозеф Байден мамлакат президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга миллий ядровий арсенални ишониб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда "Кун" нашри маълум қилмоқда.
"Шунчаки тасаввур қилиб кўринг-а, ядровий қуролдан фойдаланиш масаласини қайта кўриб чиқишга ваъда берган инсонга ядровий кодлар топширилса", - деди Байден Оҳайо штати, Лордстаун шаҳрида касаба уюшмалари учрашувида.
Шунингдек Байден Дональд Трампни ёмон одам деб ҳисобламаслиги, бироқ унинг мутлақо уқувсиз эканлигини айтди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 