11:36 / 19.04.2024
128

Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда

Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда
Фото: AP
Россия ҳукумати хорижий кучлар давлат сирларига киришга ҳаракат қилиши мумкинлигидан ташвишланиб, давлат хизматчиларининг чет элга чиқиш қоидаларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда Reuters 18 апрел, пайшанба куни вазиятдан хабардор тўққиз манбага таяниб хабар берди.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, талаблар алоҳида давлат идораларида турлича бўлиб, кўп жиҳатдан «бироз тартибсиз»дир, бироқ баъзи амалдорларга ҳатто Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган «дўстона» давлатларга ҳам бориш тақиқланган. «Умуман олганда, ҳеч қаерга боролмайсиз, ҳаттоки Беларусга май ойидаги байрамлар вақтида ҳам. Рухсатингиз бўлсагина боришингиз мумкин», - дейди манбалардан бири.

Давлат сирларини ошкор қилишдан қўрқиш

Чекловларнинг кучайтирилишига асосий сабаб Федерал хавфсизлик хизматининг («ФСБ») россиялик амалдорлар чет элга саёҳат қилиши чоғида «тузоққа тушиб қолиши ва миллий хавфсизликка таъсир этувчи сирларни ошкор қилишга мажбур бўлиши мумкинлигидан» хавотирланишидир», деб таъкидлади Reuters суҳбатдошлари. «ФСБ», шунингдек, амалдорлар ҳибсга олиниши ва кейин Ғарбга экстрадиция қилиниши ёки «сирларни ошкор қилиш» билан боғлиқ келишув таклиф этилиши мумкинлигига ишоняпти. Манбалардан бирининг айтишича, эгаллаб олинган Севастопол собиқ «губернатори» Дмитрий Овсянников январ ойида Лондонда қўлга олинганидан кейин тартибни кучайтиришга қарор қилинган.

«ФСБ» талабига биноан, агентлик ёзишича, ҳукумат айрим бўлимлар ходимларига махсус рухсатсиз мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлайди. Reuters суҳбатдошларидан бирининг аниқлик киритишича, қоидалар хавфсизликни расмийлаштириш даражасига қараб фарқланади. Россия парламентидаги манбага кўра, қуйи палата ходимларига хорижга ҳар қандай сафар қилиш тақиқланган. «Мен Минскка ҳам бора олмайман, барча сўровлар рад этиладиган айтилмаган қоида бор», деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда