16:24 / 29.04.2024
106

Гаага суди Исроил ҳаракатларини текширувдан ўтказмоқда

Гаага суди Исроил ҳаракатларини текширувдан ўтказмоқда
Фото: The Times of Israel
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо бўйича ҳаракатларидан хавотирда, чунки у Гаагадаги Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиниши мумкин. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Нетаньяху ушбу ҳолатнинг авж олмаслиги учун ҳаракат қилар экан, Исроилда ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар кузатилмоқда. Хусусан, намойишчилар ҳукуматдан ҲАМАС томонидан гаровга олинган шахсларни қутқариш учун янада фаол чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ва Нетаньяху ўртасида ўтказилган музокаралар чоғида гаровга олинганлар масаласи кўтарилган эди. Учрашув давомида Исроилнинг Рафаҳдаги эҳтимолий амалиётлари ҳам муҳокама қилинган.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг фикрича, агар Исроилнинг ҳужуми амалга ошса, бу Фаластин халқи тарихидаги энг катта фалокат бўлиши мумкин. У Исроилни ҳужумларни тўхтатишга чақирган.

Рафаҳда ҳозир Ғазо аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қилади. Кўпчилик тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

Исроил армияси вакилига кўра, охирги бир неча ҳафта ичида Ғазога кириб келаётган инсонпарварлик ёрдами миқдори сезиларли даражада ошган. У келгусида ёрдам миқдори янада ортишда давом этишини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гаага суди Исроил ҳаракатларини текширувдан ўтказмоқда