Зеленский Хитойни Украина бўйича тинчлик саммитини бузишга уринишда айблади

1 дақиқа ўқиш270
Зеленский Хитойни Украина бўйича тинчлик саммитини бузишга уринишда айблади
Фото: Украина Президенти девони
Россия ва Хитой июнь ойи ўрталарида Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик саммитининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский хабар берди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев ҳозирда дунёнинг 106 давлатидан тинчлик саммитида иштирок этиши ҳақидаги тасдиқномага эга. Украина раҳбарининг таъкидлашича, Россия дунёнинг кўплаб мамлакатларига саёҳат қилиб, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки кимёвий моддалар, энергия нархини блокировка қилиш билан таҳдид қилмоқда ёки дунёнинг бошқа давлатларига саммитда қатнашмаслиги учун шунчаки босим ўтказмоқда.

Унинг қўшимча қилишича, баъзи давлатлар Москвага тинчлик саммитини дипломатик йўл билан бузишда ёрдам бера бошлагани ҳақида хабарлар мавжуд.

Зеленский АҚШ ва Хитойнинг тинчлик саммитидаги позицияларини солиштириб, Хитой уни бузишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган. У АҚШ ўз иштирокини юқори даражада тасдиқлагани, президент Байденнинг эҳтимолий ташрифини ҳамда Хитой бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаганини айтган.

"АҚШ баъзи давлатлар билан алоқада бўлиб, уларни тинчлик саммитида иштирок этишга ундамоқда. Хитой, афсуски, аксинча, мамлакатларнинг жаҳон саммитига келишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Бу икки позиция ўртасида катта фарқ бор", — дейди Зеленский.

Киев Швейцарияда бўлиб ўтадиган жаҳон тинчлик саммити иштирокчилари биргаликда уч босқичли, хусусан, эркин навигация, ядровий ва энергия хавфсизлиги ҳамда асирларни алмашиш ва ноқонуний депортация қилинган болаларни қайтариш бўйича ҳаракат режасини ишлаб чиқишларини кутмоқда.

15—16 июнь кунлари Швейцарияда Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича глобал конференция бўлиб ўтади. У Киев расмийлари талабига биноан ташкиллаштирилган. Тадбирга Россия таклиф қилинмаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?