date
views 222

Париждаги Chanel дўконида йирик ўғрилик содир бўлди

Париждаги Chanel дўконида йирик ўғрилик содир бўлди
Фото: AFP
Парижнинг Монтен авенюсида жойлашган Chanel дўконида йирик ўғрилик содир бўлди. Бу ҳақда France 24 нашри хабар берди.

Жиноятчилар автомашина ёрдамида дўкон ойнасини синдириб, ичкарига кирган. Шундан сўнг улар товарларни олиб, бошқа машинада қочиб кетишган ва биринчи автомобилни ёқиб юборишган.

Фото: AFP
France 24 телеканали маълумотларига кўра, гумонланувчилар ҳамон озодликда, талончиликдан кўрилган зарар эса олти миллиондан ўн миллион еврогача баҳоланмоқда. Телеканалнинг полициядаги манбаси зарарни бартараф этиш учун дўкон бир неча кунга ёпилишини маълум қилган. Дўкон ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: AFP
Бу сўнгги ҳафталарда ушбу кўчадаги ҳашаматли дўконларга уюштирилган иккинчи талончилик жинояти ҳисобланади. Аввалроқ жиноятчилар Гарри Уинстон дўконини тунаб, бир неча миллион евролик заргарлик буюмлари билан мототциклда қочиб кетган. Мазкур иш юзасидан тергов ҳамон давом этаётгани айтилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Париждаги Chanel дўконида йирик ўғрилик содир бўлди