Исроил оммавий дафн маросимларига тайёргарлик кўрмоқда

1 дақиқа ўқиш591
Исроил оммавий дафн маросимларига тайёргарлик кўрмоқда
Фото: Al Arabiya
Исроил Дин ишлари вазирлиги Ливан билан эҳтимолий уруш туфайли оммавий дафн ва хотира маросимларига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда бўлим бошлиғи Майкл Малкиэли маълум қилди.

"Дафн маросимлари учун масъул бўлган Дин ишлари вазирлиги шимолдаги сценарийларга тайёргарлик кўрмоқда", — деди вазир.
Малкиэли сўнгги ҳафталарда мамлакат жанубий чегаралари яқинида Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида кескинлик кучайганига ишора қилган.

"Студияда ҳамма нарсани айтиш мумкин эмас, лекин биз катта тадбирларга тайёргарлик кўриш учун офисда йиғилишлар ўтказамиз", — дея қўшимча қилган у.

Вазирлик шимолда бўлиши мумкин бўлган уруш муносабати билан оммавий дафн маросимларига тайёргарлик кўряптими ёки йўқми деган саволга, Малкиэли тафсилотларни очиқламасдан, ижобий жавоб берган.

Аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Ливанга ҳужум қилинса, Исроилнинг шимолий ҳудудларига йирик ҳужум режаси амалга оширилишини истисно этмаган эди.

Сўнгги ҳафталарда Исроил ва Ливан ўртасидаги “Мовий чизиқ” чегарасида кескинлик кучаймоқда.

"7 октябрдан бери Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши 5 мингдан ортиқ ракета, танкка қарши снарядлар ва дронлар учирган", — дея баёнот берган Исроил армияси матбуот котиби Даниэль Ҳагарий.

Унинг таъкидлашича, “Ҳизбуллоҳ”нинг кучайган ҳужумлари Ливан ва минтақа учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган каттароқ кучайишга ундамоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?