Эрон ва Исроил ўртасида ракета ҳужумлари авж олди

7 июнь куни Эрон Исроилнинг шимолий ҳудудларига бир неча тўлқинда ракета ҳужумларини амалга оширди. Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) маълум қилишича, учирилган барча ракеталар ҳаво мудофааси тизимлари томонидан йўқ қилинган.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси мазкур операция давомли тус олишини билдириб, кейинги кунларда ҳам ракета ва дрон ҳужумлари давом этишини маълум қилди.
Эрон расмийлари Исроилнинг Байрут жанубидаги нишонларга берган зарбасини танқид қилиб, бу ҳаракат “барча қизил чизиқлардан ўтиш” эканини таъкидлади. Аввалроқ Исроил “Ҳизбуллоҳ” объектларига зарба берганини маълум қилган эди.
Ракета ҳужумларидан сўнг Исроил армияси қатъий жавоб қайтарилишини билдирди ва Эрон “жиддий хато қилгани”ни таъкидлади.
Айни пайтда АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳудан вазиятни янада кескинлаштирмасликни сўраш нияти борлигини айтди. Унинг фикрича, бу АҚШ ва Эрон ўртасида эҳтимолий келишувни сақлаб қолиш учун муҳим ҳисобланади.
Кейинроқ ЦАҲАЛ Эроннинг ракета ҳужумларидан сўнг Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг ғарбий ва марказий ҳудудларидаги бир қатор ҳарбий нишонларга зарба берганини маълум қилди.





























Изоҳлар 0
…