14:58 / 26.06.2024
51

Қозоғистон амалдор ва ҳарбийларга қимор ўйнашни тақиқламоқчи

Қозоғистон амалдор ва ҳарбийларга қимор ўйнашни тақиқламоқчи
Фото: Depositphotos
Қозоғистонда давлат хизматчилари, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус идоралар ходимларига қимор ўйнаш ва унга пул тикиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Туризм ва спорт вазирлигида тегишли петицияни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтган. Вазирлик раҳбари Мирас Тулебоев тақиқни назарда тутувчи петицияни 50 минг киши имзолагани, кодексга кўра, вазирлик 40 кун ичида тегишли қарор қабул қилиши кераклигини айтган.

Вазирлик аллақачон қимор бизнесида давлат назоратини кучайтиришни, шунингдек, давлат аппаратида гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича ишларни бошлаб юборган.

"Ушбу петиция қимор ўйинларидан зарарни камайтириш учун зарурдир. Мамлакат бюджетини бошқараётганлар учун казиноларда ўйнаш имкониятини истисно қилиш керак. Чунки казинолар катта коррупцион хавф ҳисобланади. Албатта, ҳеч ким очиқ гапирмайди, лекин йиғилишларда янгиликни қайта кўриб чиқиш зарурлиги ҳақида аллақачон гапирилмоқда. Яъни, маълум бир лобби пайдо бўлди", — деди петиция муаллифи, “Адиллик йўли” жамоат бирлашмаси раҳбари Дидар Смагулов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон амалдор ва ҳарбийларга қимор ўйнашни тақиқламоқчи
ePN