АҚШ Ғарбий Соҳилдаги зўравонликлар ортидан Исроил расмийларига санкциялар жорий этди

1 дақиқа ўқиш198
АҚШ Ғарбий Соҳилдаги зўравонликлар ортидан Исроил расмийларига санкциялар жорий этди
Фото: ejpress.org
АҚШ ҳукумати Исроил расмийларига нисбатан Ғарбий Соҳилдаги зўравонликлар туфайли санкциялар жорий этган. Бу ҳақда АҚШ ҳукумат манбаларига таяниб, Reuters нашри хабар берди.

Санкциялар асосан ўта ўнг оқим тарафдори бўлган Исроил расмийларига нисбатан киритилган. Улар Ғарбий Соҳилнинг 4 та ҳудудида ноқонуний ер ўзлаштиришга рухсат бериш, яҳудий кўчманчиларнинг Фаластинга кириб келишига йўл қўйиш ва аҳолига нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этишда айбдор деб топилган.

Санкциялар рўйхатида уч нафар Исроил расмийси бор. АҚШ ҳукумати Тель-Авивга хабар жўнатиб, Фаластин ҳудудларига экспансияни тўхтатиш ва зўравонликлар уюштириш учун экстремистлардан фойдаланмасликни сўраган.

АҚШни санкция киритишга ундаган воқеалар Ғарбий Соҳилнинг Леҳава ҳудудида рўй берган. Бу ҳудудда 11 июль куни яҳудийларнинг яҳудий бўлмаган маҳаллий аҳоли билан ассимиляция қилинишига қарши бўлган ва дин ҳамда миллий фарқларни иддао қилиб арабларга қарши ташвиқот олиб бораётган исроиллик нотижорат ташкилот экспансия зонасидаги фаластинликларга нисбатан зўравонликлар ташкил этган. Уларни ҳудудни ташлаб кетишга чақирган.

Байден маъмуриятининг таъкидлашича, Леҳава гуруҳи аъзолари фаластинликларга қарши аввал ҳам бир неча бор зўравонликларни амалга оширган. Экстремист гуруҳ асосчиси ва раҳбари Бен-Сион Гопштейн аввалдан Қўшма Штатлар қора рўйхатида бўлган. Унга нисбатан Британия ҳам чекловлар киритган.

“Қўшма Штатлар Ғарбий Соҳилдаги экстремистлар зўравонлиги ва Исроилнинг ўз хавфсизлигига путур етказаётган беқарорликдан чуқур хавотирда.

Биз Исроил ҳукуматига ушбу шахслар ва ташкилотларни жавобгарликка тортиш учун зудлик билан чоралар кўришни қатъий тавсия қиламиз. Бундай қадамлар бўлмаса, биз ўз жавобгарлик чораларимизни қўллашда давом этамиз”, деган давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?