19:24 / 19.07.2024
98

Обама Байденнинг сайловдаги имкониятлари пасайган деб ҳисобламоқда

Обама Байденнинг сайловдаги имкониятлари пасайган деб ҳисобламоқда
Фото: AP Photo
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама амалдаги президент Жо Байденнинг қайта сайланиш имконияти сезиларли даражада камайди, дея фикр билдирди. Бу ҳақда The Washington Post (WP) нашри маълум қилди.

Нашрга кўра, яқинда Демократик партия аъзолари билан шахсий суҳбатларида Обама Байден президентлик пойгасида қолиш-қолмаслигини жиддий ўйлаб кўриши кераклигини айтган.

"Обама президентлик сайловларида қатнашиш қарори Байденнинг ўзига тегишли бўлиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган", дейилади хабарда.

WP нашри, шунингдек, Обама республикачи рақиби Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатидан сўнг унинг президентлиги даврида вице-президент бўлиб ишлаган Жо Байден билан фақат бир марта суҳбатлашганини қайд этган.

Ўз исмини ошкор қилмасликни лозим кўрган манбалар Обама Байденнинг сайловолди кампаниясининг келажаги ҳақидаги суҳбатларга “чуқур аралашиб” қолаётганини таъкидлаган. Журналистларга кўра, Обама Байденни буюк президент деб билишини ва унинг ютуқларини ҳимоя қилишни хоҳлашини айтган. Шу билан бирга, Обама Трампнинг Оқ уйга қайтиш имкониятлари ошиб бораётгани, ҳомийлар эса Байдендан юз ўгириб кетаётганидан хавотир билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама Байденнинг сайловдаги имкониятлари пасайган деб ҳисобламоқда