Фото: AP
2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган терактларнинг асосий ташкилотчиси сифатида кўрилаётган Холид Шайх Муҳаммад ва яна икки айбланувчи ўз айбини тан олмоқчи ва келишувга эришмоқчи. Бу ҳақда 31 июл, чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Келишув тафсилотлари ошкор этилмаган. Америка матбуоти хабарларига кўра, бу айбланувчига ўлим жазосидан қочиш имконини беради.
Терговчиларга кўра, Холид Шайх Муҳаммад ҳужумларни режалаштирган, шунингдек, алоқа ва ҳужумни молиялаштиришни мувофиқлаштирган. У 2003 йилда Покистонда қўлга олинган. АҚШ Сенати ҳисоботига кўра, у сўроқ пайтида Марказий разведка бошқармаси ходимлари томонидан қийноққа солинган. 2006 йилда Кубадаги Гуантанамо АҚШ ҳарбий-денгиз базаси қамоқхонасига кўчирилди ва шу кунгача у ерда қолмоқда. Холид Шайх Муҳаммад ҳарбий трибунал олдида жавоб бериши керак эди, бироқ бу жараён кўп йиллардан бери қолдириляпти.
2001 йилда АҚШга террорчилик ҳужуми
2001 йил 11 сентябрдаги теракт - АҚШ тарихидаги энг йириги, унда 3000 га яқин киши ҳалок бўлган. Террорчилар ўғирлаб кетилган учта йўловчи самолётини Ню-Йоркдаги Бутунжаҳон савдо маркази ва Вашингтон яқинидаги Пентагон биносига олиб бориб урган. Тўртинчи самолёт Пенсилванияда ҳалокатга учраган.
Гуантанамо қамоқхонаси 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин АҚШ президенти Жорж Буш даврида террорчиликда гумон қилинганларни судсиз ушлаб туриш учун ташкил этилган. Унинг энг "гавжум" пайтида у ерда 800 га яқин одам бор эди. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари узоқ вақтдан бери лагерни ёпишга чақириб келишган, бироқ оз сонли маҳбуслар ҳамон у ерда сақланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
Эрдўғон: “Туркия Исроилга худди Қорабоғ ва Ливиядаги каби кириши мумкин”
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди