![АҚШда Трампнинг сайловларга ноқонуний аралашуви бўйича иш тикланди](/uploads/posts/2024-08/xfd87fc11d2_mocvwvwdhr2btmko2lfhsaroqngsiaa5.webp.pagespeed.ic.FeNLrOgjyZ.webp)
Фото: people.com
Вашингтондаги округ федерал суди АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп устидан 2020 йилги сайловларга аралашгани юзасидан ишни кўришга қайта киришди.
Аввалроқ аппеляцион суд даражасидаги уч судядан иборат ҳайъат мамлакатнинг собиқ раҳбарини жиноий айбловлардан ҳимоя қилиш мумкин эмас, деган қарорга келиб ишни қайтариш тўғрисида қисқа буйруқ чиқарган эди.
CBS Newʼнинг ёзишича, таҳлилчилар агар республикачилар номзоди бўлган Трамп сайловда ғалаба қозона олса, у ўзи ишни тўхтата оладиган Бош прокурор тайинлаши мумкин.
Қайд этилишича, 1 июл куни АҚШ Олий суди (6:3 нисбатда) кўпчилик овоз билан собиқ президентлар ҳокимиятда бўлиб турган чоғидаги расмий ҳаракатлари учун таъқиб қилинишдан дахлсизликка эга эканлиги тўғрисида қарор қабул қилгач, иш Коумбия округидаги апелляция судига қайтарилган эди.
“Бироқ, Олий суднинг хулосасига мувофиқ, суднинг ўз илтимосномасига кўра ушбу ишни округ судига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган”, — деган округ судидагилар.
АҚШ округ судяси Таня Чуткан яна ишни ўз назоратига олган ва энди Олий суднинг қарорини қўллаб, ишни шунга қараб талқин қилиши лозим. Хусусан, махсус прокурор Жек Смитнинг айблов хулосасида қайд этилган Трампнинг қай бир эҳтимоли хатти-ҳаракати “расмий” саналиши, қай бири жиноий таъқиб предмети эканига ойдинлик киритиши керак.
Ўтган йили Доналд Трампга қарши қўзғатилган тўрт жиноий ишдан биридаги тўрт пунктдан иборат айблов хулосасига кўра, у президентлик лавозимида яна қолиш учун ўз ёрдамчилари билан Жо Байден ғалаба қозонган сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш йўли билан ноқонуний тил бириктирган.
Чуткан эшиттирувларни 16 август куни Вашингтонда бўлиб ўтишини белгилаган.
Таҳлилчиларга кўра, бундай процессуал қадам ишни илтимосномалар оқими ва потенциал эшиттирувлар билан қайта ишга туширади. Бироқ, айрим ОАВларнинг қайд этишича, судя ва адвокатлар амалга ошириши керак бўлган улкан иш ҳажми суднинг Трамп республикачилардан номзод бўлган ноябрдаги сайловларгача якунланишини таъминлай олмайди.
“Агар Трамп яна президент этиб сайланса, у Бош прокурорни сайлаши мумкин бўлади ва у катта эҳтимол билан ишни якунлаш тўғрисида фармойиш беради”, — дея тахмин қилишмоқда журналистлар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди расм](/uploads/posts/2024-08/x9bc89d3e51_bmcyywxd7jumrzyaggorlogoaxraqyhl.webp.pagespeed.ic.T78YIEqdAj.webp)
Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди
![ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди расм](/uploads/posts/2024-08/x9a33f98c51_920__95_4061711384.webp.pagespeed.ic.Q5fozUqq0a.webp)
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди
![Яқин Шарқ учун вақт деярли тугади расм](/uploads/posts/2024-08/x18e8f1e916_45013974_00768432_1280x0_80_0_0_495161e294d87a01db2ec532948a906e_jpg.webp.pagespeed.ic.0-7o3F_IWb.webp)
Яқин Шарқ учун вақт деярли тугади
![Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xae6f1ca393_gettyimages-2164119916-2048x2048201-ymyh_ttj.webp.pagespeed.ic.rp7kBNmm2t.webp)
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
![Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди расм](/uploads/posts/2024-08/x674c671135_40565793_0022001239_1280x0_80_0_0_609705e542ad80a544942dceb213bb92_jpg.webp.pagespeed.ic.l72S9oarEu.webp)
Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди
![ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда расм](/uploads/posts/2024-08/x5eb1246247_wws8udisk6wi42kx2cebvl3snmdtycgn.webp.pagespeed.ic.oulaiomySs.webp)
ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда
![“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди расм](/uploads/posts/2024-08/xa2ee406a89_reuters-s-du3gjy.webp.pagespeed.ic.tFD5N2cbdE.webp)
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
![Эрдўған: 2024 йилги Олимпиада очилиш маросими ғазабга сабаб бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xe4c5e8a564_hytn80-liyvh2e8pk0uoojx0ncelv6eg.webp.pagespeed.ic.wNMPfAskPq.webp)
Эрдўған: 2024 йилги Олимпиада очилиш маросими ғазабга сабаб бўлди