Фото: GoFundMe
Австралиянинг Квинсленд штатида уч нафар боланинг отаси бўлган шифокор сўқмоқ йўли қулаши натижасида сувга тушиб кетиб, тимсоҳ ҳужуми қурбонига айланди.
Қайд этилишича, шифокор Дейв Хогбин рафиқаси ва уч нафар фарзанди билан Квинслендда ҳордиқ чиқараётганида, Куктаун шаҳрида жойлашган Аннан дарёсига тушиб кетган. Аёл турмуш ўртоғини сувдан чиқариб олишга уринган, бироқ у ҳам дарё қирғоғи бўйлаб сирпана бошлаганида эркак унинг қўлини қўйиб юборган. Оила Хогбиннинг «сўнгги фидокорона ҳаракати»ни олқишлаб, уни «қаҳрамон» деб атамоқда.
Квинсленд полициясининг маълум қилишича, Куктаундаги тимсоҳ ичидан топилган қолдиқлар 3 август куни бедарак йўқолган 40 ёшли эркакка тегишли бўлиши мумкин. Аниқланган инсон қолдиқлари ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Нюкасллик умумий амалиёт шифокори 4,9 метрли тимсоҳ ҳужумига учраган вақтда рафиқаси Жейн ва уч нафар — етти, беш ва икки ёшли ўғиллари билан табиат қўйнида дам олаётган бўлган. Аёлнинг сўзларига кўра, оила дарё қирғоғидан 5 метр баландликда жойлашган сўқмоқ бўйлаб ҳаракатланаётганида унинг бир қисми қулаб тушган ва эркак сувдан чиқа олмай қолган.
Аёлнинг айтишича, у Хогбинга ёрдам бериш учун пастга отилган ва қўлидан тутиб қолишга муваффақ бўлган, аммо унинг ўзи пастга сирпана бошлаган. «Дейвнинг охирги қатъий қарори аёл ҳам пастга сирпанаётганини тушунганида Жейннинг қўлини қўйиб юбориш бўлган», — дейди марҳумнинг рафиқаси интервью олган журналист Алексис Кэри.
«Биз шунчаки таътилимизнинг оддий кунидан роҳатланаётган эдик ва барчаси 30 сония ичида ўзгариб кетди. У ҳеч бир ёмон иш қилмади — аслида у барчасини тўғри бажарарди, шундай бўлсада, бу воқеа содир бўлди… У мени қутқариб қолди — охирги иши мени ўзи билан тортиб кетмаслик бўлди», — дея таъкидлайди марҳумнинг рафиқаси.
GoFundMe краудфандинг платформасида оилани қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган саҳифа орқали 28,8 минг фунт стерлинг тўпланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди