Фото: Reuters
АҚШ президенти ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан чиққанидан кейин иш қидираётганини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари интернет-контент яратувчилари билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади The New York Times.
"Сиз бизнинг мулоқотимизнинг бутун динамикасини ўзгартирадиган ютуқни амалга оширяпсиз ва шунинг учун мен сизни Оқ уйга таклиф қилдим, чунки мен иш қидиряпман", дея ҳазиллашди АҚШ етакчиси.
Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги кунларда президент “керакциз ва ҳавойи хатти-ҳаракатларни намойиш этмоқда”.
Аввалроқ Байден АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама унга сайловолди пойгасидан чиқиш зарурати ҳақида шахсан айтмагани, шунингдек, Вакиллар палатасининг собиқ спикери Ненси Пелосининг сайловолди миссиясини тарк этиши борасидаги босими ҳақида хабар бергани хабар қилинганди.
Байден 21 июль куни президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилган эди.
"Сизнинг президентингиз сифатида хизмат қилиш ҳаётимдаги энг катта шараф бўлди. Мен қайта сайланиш ниятида бўлган бўлсам-да, ўз партиям ва мамлакатим манфаатларига кўра, номзодимни рад этишим ва қолган муддат давомида фақат президентлик вазифамни бажаришга эътибор қаратишим керак деб ҳисоблайман", деган эди у.
Шунингдек, Байден Америка халқига ишончи учун самимий миннатдорлик билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди