АҚШнинг собиқ президенти, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп ўзидан олдинги президент Барак Обамани «хушмуомала жаноб» деб атади, деб ёзади The Hill.
Унинг сўзларига кўра, Трамп Оқ уйнинг собиқ раҳбарига нисбатан яхши муносабатда, гарчи унинг иқтисодий сиёсатидан кўнгли тўлмаган бўлса ҳам.
«У менга ёқади. Менимча, у яхши жаноб, лекин у савдода жуда заиф эди. Савдо-сотиқ борасида мамлакатимиз билан нима содир бўлганини кўрсангиз, бу фалокат эди. Японияга қаранг. Хитойга қаранг. Бу мамлакатларнинг баъзилари билан нима бўлганини, нима қилганини кўринг. Лекин у менга ёқади. Мен уни ва рафиқасини (Мишелни) ҳурмат қиламан», — деди Трамп.
Собиқ президентнинг сўзлари Обама ва унинг рафиқаси Демократик партиянинг Чикагодаги миллий қурултойидаги нутқидан кескин фарқ қилади, улар Трампни очиқдан-очиқ танқид қилган. Хусусан, Мишел Обама республикачини «афро-америкаликлар ўрнини эгаллаш» истагида айблаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди