Фото: Telegram / @gubernator_46
Россиянинг Курск вилоятида хавфсизлик чоралари доирасида темир-бетон бошпаналар ўрнатила бошланди. Бу ҳақда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов хабар берди.
Маълум қилинишича, одамлар гавжум бўладиган жойлар, жумладан, 60 та асосий жамоат транспорти бекатлари бошпаналар жойлаштирилиши учун устувор нуқталар бўлади. Худди шундай чора-тадбирлар 10 та бошпана ўрнатиш режалаштирилган Железногорскда ҳам кўрилмоқда. Мазкур тадбирлар яқин кунларда Курчатовда ҳам амалга оширилади.
Курск мери Игор Кутзак маҳаллий аҳолига агар бошқарув компаниялари бу вазифани уддалай олмаса, бомбапаноҳларни мустақил равишда тартибга солишни таклиф қилганди.
Украина армияси 6 августдан Россиянинг Курск вилоятига ҳужум қилмоқда. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўнгги маълумотига кўра, мамлакат армияси вилоятдаги 92 та аҳолини пунктини назорат қилмоқда. Украина раҳбари Россиянинг ҳарбий базалари, аэродромлари, логистика ва бошқа ҳарбий объектлари армия учун “тўлиқ адолатли нишонлар” эканини айтган.
“Украиналик жангчилар Курск вилоятининг айрим ҳудудларида ҳимоя операциясини давом эттирмоқда. Бугунги кунда бизнинг кучларимиз 1250 квадрат километрдан ортиқ душман ҳудуди ва 92 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда”, деган у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди