Иллюстратив фото: “вести.аз”
Меркурий, Марс, Юпитер, Уран, Нептун, Сатурн ва Ой 28 август Қуёшнинг бир томонида саф тортади. Бу ҳақда Москва планетарийси хабар берди.
Сайёраларнинг шартли паради осмонда 160 градус атрофида секторни эгаллайди. Августда Марс, Юпитер, Уран, Нептун ва Сатурн ярим тундан тонг ёришгунча кузатилади. Ой охирида эрталабки осмонда Меркурий кўрина бошлайди. 28 август куни эса уларга Ой қўшилади. Уларнинг барчаси Қуёшдан шарқроқда (ўнг томонда) жойлашган бўлади.
“28 август, чоршанба куни эрталабки осмонда Меркурий, Марс, Юпитер, Уран, Нептун, Сатурн ва Ой Қуёшнинг бир томонида тахминан 160 градусли секторда бўлади”, дейилади хабарда.
Очиқ ҳавода парадни дурбин ёки телескопсиз ҳам кузатиш мумкин бўлади. Москва планетарийси август ойидаги бу парадни шартли деб атаган.
Астрономияда сайёраларнинг "яқинлиги" учун аниқ мезон мавжуд эмас, шу сабабли "сайёралар паради" атамаси сифат хусусиятига эга, дея аниқлик киритди ташкилот.
Улар бу тушунчанинг илмий эмаслигини ва фақат астрономияни оммалаштириш мақсадида қўлланилишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади