23:45 / 04.09.2024
105

Ҳиндистон шимолида одамхўр бўрилар тўдаси ўнлаб ҳужумларни амалга оширди

Ҳиндистон шимолида одамхўр бўрилар тўдаси ўнлаб ҳужумларни амалга оширди
Фото: ANI News
Ҳиндистон шимолида одамхўр бўрилар тўдаси қишлоқлар аҳолисини даҳшатга солмоқда, деб хабар берди The Independent. Йиртқичлар тунда шакарқамиш далаларидан чиқиб, болаларга ҳужум қилмоқда.

Уттар-Прадеш штатида камида 10 нафар бола ҳалок бўлди, деди ўрмон хўжалиги расмийлари. Мутахассисларнинг таъкидлашича, одамлар ва ёввойи ҳайвонлар ўртасидаги зиддият иқлим инқирози ва ёввойи табиатнинг нобуд бўлиши туфайли кучайган.

Таъкидланишича, бўрилар тўдаси 100 га яқин қишлоқ ҳудудида кезиб юради. Маҳаллий аҳоли ўзини ҳужумлардан ҳимоя қила олмаслиги вазиятни янада оғирлаштирмоқда - улар йиртқичлар бемалол кириб келиши мумкин бўлган томи сомонли, эшиксиз уйларда тунайди.

Биринчи ҳужум ва боланинг йўқолиши 18 март куни қайд этилган. Бунинг ортидан уч ойлик сукунат кузатилган. 17 июл куни яна бир бола ҳужумга учради.

Ўрмон хўжалиги ходимлари сурув олтита бўридан иборат эканлигини аниқлади. Тўрттаси тузоққа туширилди, аммо иккитаси озодликда қолмоқда.

«Тепловизор дронлар, камералар, тўрлар ва ўнлаб одамлар кечаю кундуз шакарқамиш далаларини айланиб, бўриларни изламоқда. Биз уларни қишлоқдан узоқлаштириш учун энг яхши технологиядан фойдаланмоқдамиз», деб таъкидлади мутахассислар.

Бўриларнинг ҳужумлари иқлим ўзгариши билан боғлиқлиги таъкидланмоқда. Кучли ёғингарчилик туфайли маҳаллий Гҳаггар дарёси тошиб кетган. Йиртқичлар одатдаги яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлган. Улар анъанавий ўлжаларини йўқотиб, одамларнинг яшаш жойларига кириб бормоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, бундай ҳужумлар ғайриоддий ҳол. Ҳиндистонда одамхўр бўрилар босқинининг фақат учта эпизоди маълум. Уларнинг барчаси 1997 йилдан 1999 йилгача Уттар-Прадешда содир бўлган.

Аммо келажакда бу яна такрорланиши мумкин. Ҳиндистонда ўсиб бораётган аҳоли ёввойи табиатга тобора кўпроқ тажовуз қилмоқда, одамлар ва ҳайвонлар тўқнашуви эҳтимоли ортиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон шимолида одамхўр бўрилар тўдаси ўнлаб ҳужумларни амалга оширди