50
Маҳмуд Муродов Чехияда “жамият учун хавфли” деб топилди ва доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
Ўзбекистонлик MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Чехияда доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Чехия суди берган маълумотга кўра, Маҳмуд Муродов уюшган жиноятчилар билан доимий алоқа ўрнатгани сабаб мамлакат аҳолисига хавф солади. Айнан шу сабаб билан спортчига Чехияда доимий истиқомат қилиш мумкин бўлмайди.
MMA жангчиси Чехияда истиқомат қилувчи тўрт яшар қизини тарбиялаш ва жангларга тайёргарлик кўриш имконига эга эди.
34 ёшли Муродов Чехияга илк бор 2011 йилда келган. Чех матбуотининг хабар беришича, Бошпана ва миграция сиёсати департаменти май ойида Муродовнинг Чехияда вақтинча яшаш учун топширган аризасига рад жавобини берган.
Муродов департамент қарорига жавобан судга даъво аризаси киритган, аммо бу иш ҳам ўзбекистонлик фойдасига ҳал бўлмади.
Суд айбловига кўра, Маҳмуд Муродов Болқон уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан алоқада бўлган. Маҳмуд Муродов ушбу айбловни инкор этади.
“Мен мафия билан ҳамкорлик қилмайман, мафиядан ҳеч кимни танимайман ҳам. На чех, на Болқон, на рус, на яқин шарқдагиларни. Полиция ёки вазирлик менинг ким билан алоқада эканимни айтсин. Бунга тушунтириш бераман”, деган Муродов.
“У оммавий ахборот воситаларида таниқли шахс, унинг бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислари бор. Кўпчилик у билан суратга тушишни ёки турли тадбирларга таклиф қилишни хоҳлайди. Унинг бундай тадбирларда қатнашишга ҳақи бор. Ўша кишиларнинг нима билан шуғулланаётгани ёки бу жиноятчи шахс эканини билиш имконсиз”, дейди спортчининг адвокати.
Муродов кўпи билан беш йил муддатга олинадиган вақтинчалик прописка учун ариза берган эди. Суд ҳукмидан кейин у Чехияни тарк этиши керак. Бундан буён у мамлакатда виза асосида қолиши мумкин бўлади, бу унга Чехия Республикасида олти ой давомида максимал 90 кун бўлиш имконини беради. Бу муддат тугаса, у мамлакатни тарк этиши керак. Спортчи хоҳлаган вақтда юқорида кўрсатилган виза бўйича яна саёҳат қилиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, Муродов ҳозирда Оctagon MMA билан шартнома имзоланган ва сентябрда бўладиган жанг учун Чехияда тайёргарлик кўраётган эди, энди у машғулотларни Польшада давом эттиради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди