18:00 / 07.09.2024
41

“Толибон” Германиядан депорт қилинган жиноятчиларни озод қилди

“Толибон” Германиядан депорт қилинган жиноятчиларни озод қилди
Фото: AP Photo
Германиядан Афғонистонга депорт қилинган жиноятчилар қўйиб юборилди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг Доҳадаги вакили Муҳаммад Суҳайл Шаҳин хабар берди.

Шаҳиннинг сўзларига кўра, маҳкумлар “оилалари ҳеч қандай жиноий ҳуқуқбузарлик қилмасликлари ҳақида ёзма кафолат берганидан кейин” озод этилган.

30 август куни Германия 2021 йилдан буён илк бор 28 нафар афғон фуқаросини ўз ватанига депорт қилгани ҳақида хабар берилган эди. Германия ҳукумати вакили Штеффен Хебештрайтнинг сўзларига кўра, гап “Германияда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган” жиноятчилар ҳақида кетмоқда. Кетишдан олдин уларнинг ҳар бири 1000 евродан ёрдам пули олган.

Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер, ўз навбатида, депортация парвозлари амалиётини давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилган.

Мен хавф туғдираётган жиноятчилар ва террорчилар Афғонистон ва Сурияга депортация қилиниши учун барча имкониятларни ишга солишда давом этаман”, дея ваъда берган эди у.

Ўз навбатида, христиан-демократик иттифоқ ва мухолифат консерватив блоки вакиллари депортация парвозларини мунтазам амалиётга айлантиришга чақирган. Бундестагдаги христиан ижтимоий иттифоқи раҳбари Александр Добриндт ИИВ раҳбари Фезер келгуси ҳафта Афғонистонга навбатдаги депортация парвозини ташкил этишига ишонч билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” Германиядан депорт қилинган жиноятчиларни озод қилди