Фото: Getty Images
Швециядаги Каролинска институти ва Лондон Империал коллежи олимлари биринчи марта инсон иммунитет тизимининг қайси жиҳатлари жинсий гормонлар томонидан бошқарилишини аниқлади.
Иммунитетдаги нозик фарқлар туфайли касалликлар эркаклар ва аёлларга турлича таъсир қилиши ўрганилганди. Масалан, COVID-19 биринчи марта эркакларда ўткир даражага чиққан, аёлларда эса касаллик узоқроқ давом этган.
Аммо генетика, гормонлар ва хатти-ҳаракатларнинг иммунитет тизимига бевосита таъсирини аниқлаш қийин кечаётганди.
Эндиликда гормон терапиясини олаётган 23 киши иштирокидаги клиник тадқиқотда олимлар иммун тизимининг қайси элементлари жинсий гормонлар томонидан динамик равишда бошқарилишини аниқлашга муваффақ бўлди.
Олимларнинг аниқлашича, эркакларда тестостерон даражасининг ошиши ва эстроген миқдорининг камайиши организмнинг инфекция ва яллиғланишга нисбатан кескин реакциясига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, эркакларда “ситокин бўронлари” деб аталувчи ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ҳаддан ташқари яллиғланиш реакциясига мойиллик юқори.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Nature журналида чоп этилган топилмалар биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида инфекциялар, иммун тизимига оид касалликлар ва саратон хавфидаги фарқларни тушунтиришга ёрдам беради.
“Инсон иммунитет тизимининг қайси қисмлари ирсий жинсий фарқлар эмас, балки тўғридан тўғри жинсий гормонлар билан тартибга солинишини илк бор аниқладик, бу нафақат турли касалликларнинг эркаклар ва аёлларга қандай таъсир қилишини тушунишимизга, балки иммунитет касалликларидан саратонгача янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин”, — деди тадқиқотда қатнашган олимлардан бири. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”