Германияда робот 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тегажоғлик қилганликда гумон қилинмоқда

Германияда робот 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тегажоғлик қилганликда гумон қилинмоқда

Германиянинг Кёльн шаҳрида 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тегажоғлик содир этилгани ҳақидаги воқеа полиция текширувига сабаб бўлди. Bild нашрининг ёзишича, ҳодисада тахминан 1,2 метр бўйли робот иштирок этган.

Маълумотларга кўра, воқеа 11 октябрга ўтар кечаси шаҳар марказидаги ресторан яқинида юз берган. Ўша пайтда қиз икки дугонаси билан бирга бўлган. Робот унга яқинлашиб, орқа қисмига қўл теккизган ва жинсий характердаги ҳаракатларни содир этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, роботнинг 16 ёшли эгаси ва унинг 19 ёшли таниши ҳодисани видеога олган. Улар роботнинг ҳаракатларига изоҳ бериб, воқеани ижтимоий тармоқдаги жонли эфир орқали намойиш этган бўлиши мумкин.

Воқеа жойига полиция чақирилганидан сўнг, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳодисага алоқадор шахсларни аниқлади. Робот эса автомобиль юкхонасига яшириб қўйилган ҳолда топилган.

Полиция роботни ва гумондорларга тегишли иккита мобил телефонни олиб қўйди. Ҳозирда қурилма қандай бошқарилгани, унинг ҳаракатлари атайлаб йўналтирилганми ёки йўқми, шу жумладан ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жинсий тегажоғлик гумони билан тергов бошланган. Тергов якунлари ва роботнинг ҳаракатларига ким масъул бўлгани ҳақидаги хулосалар ҳозирча маълум эмас.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар