07:00 / 15.09.2024
35

Илон Маск инсониятни йўқ бўлиб кетишдан қутқариш шартини айтди

Илон Маск инсониятни йўқ бўлиб кетишдан қутқариш шартини айтди
Фото: AP
Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Ер юзида инсониятнинг йўқ бўлиб кетишдан қутқариш шартини маълум қилди.

Унинг фикрича, инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ўта оғир юкларни коинотга олиб чиқишга мўлжалланган кўп марталик Starship ташувчи ракеталари ёрдам беради. Агар бюрократия халақит қилмаса, бу амалга ошиши мумкин.

Маскнинг ҳисоблашича, Starship ҳаётни «кўп сайёравий» қилади.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, АҚШдаги давлат назорат органлари йилдан йилга ёмонлашиб бормоқда. Бундай ҳолат давом этаверса, Қўшма Штатлардаги барча йирик лойиҳалар ноқонуний бўлиб қолади.

Бундан олдинроқ Маск Starship икки йилдан кейин Марсга илк парвозини амалга оширишини маълум қилган эди. Кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган Starship Марс 100 кишини олиб кетишга қодир. Унинг прототиплари ҳозиргача бир неча бор Ерга қайтиб келиш билан боғлиқ тест парвозларини амалга оширган, аммо буларнинг барчаси сайёра атмосфераси ичида синалмоқда.

Аввалроқ SpaceX компанияси бортида оддий фуқаролардан иборат Polaris Dawn тижорий миссиясини космосга учиргани тўғрисида хабар берилганди. Миссия аъзоси миллиардер Жаред Айзекман очиқ космосга чиқишни амалга оширган тарихдаги илк нопрофессионал астронавт бўлди. У Polaris дастури инвесторларидан бири ва миссия раҳбари ҳисобланади. «Уйда ишимиз жуда кўп, аммо бу ердан сайёрамиз идеал оламдек кўринади», — дейди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск инсониятни йўқ бўлиб кетишдан қутқариш шартини айтди