12:12 / 21.09.2024
24

Хитойда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва туризм салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди

Хитойда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва туризм салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди
Фото: “Дунё” АА
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси томонидан мамлакат инвестиция ва экспорт салоҳиятини янада ошириш, туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Хитой компаниялари вакиллари иштирокида “Ўзбекистон иқтисодий ва туризм салоҳияти” мавзусида тақдимот тадбири ўтказилди.

Венчжоу шаҳрининг Гуанчжоудаги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, бизнес учун яратилаётган имкониятлар, ҳудудларимизнинг чарм, текстиль, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларидаги инвестициявий лойиҳа таклифлари, экспортбоп маҳсулотлар тўғрисида маълумот берилди.

Бош консулхона ходимлари ва Wenzhou Chamber of Commerce палатаси бош котиби Чжен Чжоу ўртасида кечган мулоқотда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва хитойлик импортёр ҳамда салоҳиятли инвесторлар иштирокида икки томонлама музокаралар ўтказиш, шунингдек, ўзаро бизнес миссияларини ташкил этишга келишиб олинди.

Аввалроқ Ўзбекистон хитойликлар учун навбатдаги энг яхши саёҳат йўналишига айлангани хабар берилганди.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Хитойдан Ўзбекистонга 42 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва туризм салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди