Фото: AFP
Афғонистонда ҳокимият тепасида бўлган “Толибон” ҳаракати Қозонда бўлиб ўтиши кутилаётган саммитда иштирок этиш учун Москвага ёзма сўров юборди.
Мактуб Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковга йўлланган. Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий саммитда Афғонистоннинг амалдаги расмийлари иштирок этиши муҳимлигини таъкидлаган.
“Биз саммитда юқори даражадаги делегация, жумладан Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Барадар, мен ҳамда бошқа қатнашчилар қатори иштирок этишдан манфаатдормиз”, дейилади Азизийнинг Ушаковга йўллаган мактубида.
Ариза ҳақидаги маълумотни Афғонистондаги Россия бизнес маркази раҳбари Рустам Хабибуллин ҳам тасдиқлаган.
“Афғонистон ҳукумати 22—24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида мамлакат олий раҳбариятининг иштироки учун ёзма ариза топширди”, дейди Хабибуллин.
2021 йил август ойи бошида “Толибон” афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтирган, 15 август куни Кобулга кириб келган ҳамда эртаси куни уруш якунланганини эълон қилган. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида Америка ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб давлатлари фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилаётган афғонларни оммавий эвакуация қилиш амалга оширилган.
Август охирида америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этиб, Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг қарийб 20 йиллик фаолиятига якун ясаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди