Фото: Wikimedia Commons
Украина Россияни Азов денгизи ва Керч бўғози устидан назоратни ноқонуний эгаллаб олишга уринаётганликда айблади. Киев вакили Гаагадаги суд жараёнида акваторияга киришни таъминловчи Қрим кўпригини олиб ташлашни талаб қилди.
“Россия Азов денгизи ва Керч бўғозини эгаллаб олмоқчи, шунинг учун у кираверишда халқаро кемаларни ўтказиб юбормаслик учун улкан дарвоза қуриб, Россиянинг кичик дарё кемаларига киришга рухсат берди”, деди Украина вакили Антон Кориневич Гаагадаги Доимий арбитражнинг биринчи йиғилишида.
Даъво Қрим аннексия қилинганидан икки йил ўтиб, 2016 йилда қўзғатилган. Украина, шунингдек, Россияни кўприк қуриш орқали БМТнинг денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясини бузганликда, украиналик балиқчиларга анъанавий балиқ овлашни тақиқлаганликда, атроф-муҳитга зарар етказганликда ва сувости археологик объектларини талон-торож қилишда айблаган.
“Кўприк ноқонуний ва бузиб ташланиши керак”, дея таъкидлаган Кориневич ҳакамлар ҳайъатига. Россия бу иш арбитраж судининг юрисдикциясига кирмаслигини айтган.
“Агар ҳакамлар бошқача қарор қабул қилсалар, улар Киевнинг даъволарини рад этишлари керак. Украина томонидан бу ишда илгари сурилган айбловлар, албатта, мутлақо асоссиздир”, деди Россия вакили Геннадий Кузмин.
Украина хавфсизлик хизмати кўприкни бузиш учун иккита қўпорувчилик ҳаракатини уюштирган. 2022 йил 8 октябрда юк машинаси кўприкда портлаган, бу эса йўлнинг икки қисмининг қулашига ва темир йўл участкасида катта ёнғинга олиб келган. Иккинч уриниш эса 2023 йил 17 июлда содир бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди