08:34 / 26.09.2024
27

АҚШ Яқин Шарқда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режасини ишлаб чиқмоқда

АҚШ Яқин Шарқда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режасини ишлаб чиқмоқда
Фото: AP
АҚШ ва бошқа бир қанча давлатлар Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича дипломатик ташаббус устида ишламоқда. Бу ҳақда Axios портали манбаларга таяниб хабар берди.

Жанглардаги пауза йирик можаронинг олдини олиш, кенгроқ дипломатик келишув бўйича музокаралар ўтказиш ва Исроил — Ливан чегарасининг ҳар икки томонидаги кўчирилган тинч аҳолини уйларига қайтаришга қаратилгани айтилади.

Порталга кўра, Қўшма Штатлар “Ҳизбуллоҳ”нинг янги ташаббусга рози бўлиши ҲАМАС ҳаракатини ҳам Ғазо секторида сулҳ битими тузишга ундаши мумкинлигига умид қилмоқда.

Агар ҲАМАС ‘Ҳизбуллоҳ’ дипломатик йўл билан ечим топиш имкониятига рози бўлаётганини кўрса, бу унинг етакчиси Яҳё Синварни ҳам келишувга эришишга ундаши мумкин”, дейди манбалар.

Аниқлик киритилишича, АҚШ аллақачон Франция, Исроил, Ливан ва бошқа бир қанча араб давлатлари билан ташаббусни муҳокама қилган.

Исроил бош вазири Нетаньяху ушбу ташаббусни муҳокама қилишга рози бўлди”, деди Исроил расмийси Axios агентлигига.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Яқин Шарқда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режасини ишлаб чиқмоқда