Фото: Reuters
Мексиканинг жануби-ғарбий қисмига ёпирилган “Жон” тўфони мамлакат бўйлаб сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди, ҳодиса оқибатида камида 22 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди.
“Довул Тинч океани соҳилларини бир ҳафта давомида вайрон қилди, ҳалокатли сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди, бунинг натижасида 22 киши ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Табиий офат оқибатида Герреро штатида 18 киши, Оахака штатида 3 киши қурбон бўган, Мичоакан штатида эса ёш бола ҳалок бўлган.
Ҳозир расмийлар вайроналар остидан одамларни қутқариш устида ишламоқда. Нашрнинг қайд этишича, “Жон” тўфони 27 сентябрь куни тарқала бошлаган ва ҳозирда фаол ҳисобланмайди.
Аввалроқ “Ҳелен” тўфони АҚШнинг бешта штатида 95 нафар кишининг ҳаётига зомин бўлгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, NetBlocks халқаро интернет-мониторинг хизмати довул туфайли интернетнинг кенг тарқалган узилишлари ҳақида хабар берган.
Шу куни АҚШнинг Флорида штатида “Ҳелен” тўфони туфайли 1 миллиондан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолгани маълум бўлган. Тўфон Флориданинг шимолидаги Биг Бенд минтақасида тунда содир бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”