Коллаж: Haberidiyoruz
Туркиянинг Истанбул шаҳрида мушукларни кислота билан ўлдирган эркак саккиз йилга қамалди. Бу ҳақда DHA га таяниб Дарё хабар берди.
Истанбул фуқароси 2023 йил июль ойида Эюпсултон туманида мушукларга кислота сепган. Ҳайвонлар ўлимга олиб келадиган даражада куйган ва нобуд бўлган.
Истанбул шаҳар суди эркакни “бирдан ортиқ уй ҳайвонларини қасддан ўлдириш” моддаси бўйича 4,5 йилга, шунингдек, “бирдан ортиқ ҳайвонни қийноққа солиш ёки уларга шафқатсиз муносабатда бўлиш” учун 3 йил-у 9 ойга озодликдан маҳрум қилган.
Суд мажлисида Истанбул адвокатлар коллегияси Ҳайвон ҳуқуқлари маркази адвокатлари ва Эюпсултон туман маъмурияти адвокати қатнашган. Айбланувчи ва унинг адвокати эса иштирок этмаган. Умумий ҳисобда эркак 8 йил-у 3 ой жазо муддатини ўтайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди