Фото: Global Look Press
Япониянинг Нагоя шаҳридаги саноат дронларини ишлаб чиқарувчи Prodrone компанияси ҳудудини миналардан тозалаш учун Украинага дронлар етказиб беришни режалаштирмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу дронлар ер юзасидан тахминан 50 сантиметр баландликда ҳаракатлана олади. Prodrone дронларни ишлаб чиқариш учун 400 минг доллар субсидия олади, етказиб бериш 2025 йилда бошланиши кутилмоқда.
Аввалроқ Словакия Украина ҳудудини миналардан тозалашда ёрдам беришга тайёрлиги айтилган эди. Бу ҳақда республика бош вазири Роберт Фицо маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Словакия Мудофаа вазири Роберт Калиниак миналардан тозалаш бўйича катта режа тақдим этган, Братислава буни Украина учун жуда муҳим деб ҳисоблайди.
Октябрь ойи бошида Жаҳон банки директорлар кенгаши Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича янги жамғарма ташкил этилишини маъқуллаган эди.
Жамғармага АҚШ, Канада ва Япония ҳисса қўшиши кутилаётгани айтилган.
10 октябрь куни банк тегишли қарорни қабул қилган. Бунга қарши чиққан ягона давлат Россия бўлган. Янги жамғарма G7 Украинага йил охирига қадар 50 миллиард долларгача маблағ ажратиш ваъдасини бажаришга ёрдам бериши кутилмоқда. Давлатлар жамғармага қанча маблағ қўшиши ҳозирча номаълум.
Япония, Украина, Миналардан тозалаш, Дронлар “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди