18:08 / 26.10.2024
30

Дональд Трамп: “Сиёсат — жуда хавфли бизнес”

Дональд Трамп: “Сиёсат — жуда хавфли бизнес”
Фото: Reuters
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп сиёсатда “ҳазилона ёндашув” билан ишлаш кераклигини айтди.

Сиёсат билан шуғулланганингизда, унга ҳеч бўлмаганда комикдек муносабатда бўлишингиз керак”, деди Трамп Жо Роганнинг подкастида.

Шу билан бирга, Трампнинг фикрича, сиёсат жуда хавфли бизнес.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампни “сиёсий қамоққа олиш”га чақирганди.

У Трампнинг ҳокимият тепасига келишининг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида ўйлашни таклиф қилди.

Биз уни қамоққа олишимиз керак. Сиёсий қамоққа олиш керак. Уни йўқ қилиш керак”, деди Байден Нью Ҳемпширдаги Демократик партиянинг тадбирида.

Европа иттифоқи эса президентликка республикачи номзод Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозонса, ушбу ғалабадан етказиладиган зарарни ҳисоблаб чиқаётгани маълум қилинди.

Юқори мартабали амалдорлар Американинг Украинага кўрсатаётган ёрдами тўхтатилган тақдирда, мумкин бўлган товон пули ва Америка расмийлари чекловларни бекор қилса, Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолиш вариантларини таҳлил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп: “Сиёсат — жуда хавфли бизнес”