Фото: Reuters
TikTok сервисига эгалик қилувчи ByteDance компанияси асосчиси Чжан Имин Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди. Унинг бойлиги 49,3 миллиард долларни ташкил этмоқда, деб хабар беради Reuters нашри.
Нашр маълумотларига кўра, активлар борасида АҚШда давом этаётган суд можароларига қарамай, ByteDance даромади ўтган йили 30 фоизга ошиб, 110 миллиард долларга етган. Бу эса ўз навбатида Чжаннинг бойлигига ижобий таъсир кўрсатган.
Иккинчи ўринни қадоқланган сув ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Чжун Шаншан эгаллаган бўлса, кучли учликка Tencent асосчиси Пони Ма якун ясаган. Сентябр ўрталарида Tencent асосчиси Пони Манинг бойлиги 43,9 млрд долларга етгани, натижада у мамлакатдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида яна биринчи ўринга кўтарилгани тўғрисида хабар берилганди.
Хитойда миллиардерлар сони ўтган йилга нисбатан 142 кишига камайган. Hurun нашри бошқарув раиси Руперт Хугеверфнинг сўзларига кўра, 2024 йил Хитой фонд бозори ва иқтисодиёти учун энг оғир йилга айланган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил феврал ойида Хитойда юқори технологиялар соҳасидаги йирик бизнес-воситачи Бао Фан бедарак йўқолгани тўғрисида хабар берилганди. Бао Фан Чина China Renaissance Holdings молиявий компаниясига асос солган бўлиб, унинг мижозлари рўйхатига Tencent, Alibaba ва Baidu каби интернет гигантлари ҳам киради. Компания Хитойдаги технология соҳасидаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...