00:21 / 02.11.2024
64

Флориан Филиппо: “Биз Европа иттифоқдан чиқиб кетишимиз ва уни йўқ қилишимиз керак!”

Флориан Филиппо: “Биз Европа иттифоқдан чиқиб кетишимиз ва уни йўқ қилишимиз керак!”
Фото: AFP
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен топшириғига асосан Финляндиянинг собиқ президенти Саули Ниинистё томонидан тайёрланган ҳисобот “Европа иттифоқининг урушга тайёрланаётганини” билдиради.

Бу фикрни Франция ватанпарварлари партияси етакчиси Флориан Филиппо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Ғирт аҳмоқлик! Европа иттифоқи кенг кўламли урушни хоҳлаяпти! Биз бу иттифоқдан чиқиб кетишимиз ва уни йўқ қилишимиз керак!”, деб ёзди Филиппо.

Франция ватанпарварлари партияси етакчисига кўра, европаликлар Россия билан урушга гижгижланмоқда. Бу ҳолат ҳисоботда Европа иттифоқи учун асосий таҳдидлардан бири сифатида кўрсатилган.

Ҳужжатда Европа иттифоқи давлатлари ташқи тажовуз содир бўлган тақдирда аъзо давлатлардан бирига ёрдам кўрсатиш учун биргаликда мудофаа бўйича ўзларининг келишувига муҳтожлиги қайд қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флориан Филиппо: “Биз Европа иттифоқдан чиқиб кетишимиз ва уни йўқ қилишимиз керак!”